Мир Араб олий мадрасаси талабалари театрда

Мир Араб олий мадрасаси талабалари театрда
Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг эстетик дидини юксалтириш ҳамда миллий маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Мир Араб олий мадрасаси талабалари Бухоро шаҳрида жойлашган Бухоро вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрдилар.
 
Мазкур тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, гуруҳ мураббийлари ҳамда мадрасанинг бир гуруҳ талабалари иштирок этдилар.
Талабалар театр санъатининг жамият маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар. Ташриф давомида талабалар Бухоро вилояти мусиқали драма театри фаолияти, унинг маданий ҳаётдаги ўрни, миллий театр санъатининг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ маълумотлар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
 
Шунингдек, тадбир жараёнида театр санъатининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, бадиий асарларнинг инсон тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришдаги аҳамияти хусусида фикр алмашилди. Талабаларга миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, бой маданий меросимизни чуқур ўрганиш ва уни келгуси авлодларга етказиш ҳар бир ёшнинг муҳим вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Fotoğraflar